Сузиш. Самарқандда Осиё чемпионати якунланди
Самарқандда очиқ ҳавзада сузиш бўйича Х Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун мусобақа доирасида 10 кмга сузиш бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ мабтуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Кутилганидек, эркаклар ўртасида 5 кмга кечган дастурда ғалаба қозонган япониялик Таишин Минамиде бу гал ҳам маррага биринчи бўлиб етиб келди. Аёллар ўртасида эса Хитой Таипейи вакиласи Ю-Вен Тенг чемпионликни тантана қилди.
Эркаклар:
Таишин Минамиде (Япония) – 1:58:21.2
Ченг-Чи Чо (Хитой Таипейи) – 1:58:21.5
Таики Нонака (Япония) – 1:58:35.8
Аёллар:
Ю-Вен Тенг (Хитой Таипейи) –2:07:27.2
Сз Йин Нип (Гонконг) – 2:07:30.6
Мария Федотова (Қозоғистон) – 2:08:38.9
Фикрлар