Светлана Радзивил – "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади, дея маълум қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси. Унда юртимиз спорти ривожи йўлида ўз хиссаларини қўшиб келаётган бир қатор спортчи ва мураббийлар ҳам қуйидаги давлат мукофотларига сазовор бўлишди:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”
Радзивил Светлана Михайловна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”
Зиёев Урал Абулқосимович - Оқдарё тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби юнон-рум кураши бўйича катта мураббийи, Самарқанд вилояти

Мирзаев Абдирашид - Чироқчи туманидаги “Абдирашид полвон Мирзаев” кураш клуби тренери, Қашқадарё вилояти

“Дўстлик” ордени билан
Васильева Ирина Анатольевна - Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби қиличбозлик бўлими мураббийи

Кабинов Истам Ашурович - Когон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бокс спорт тури тренери, Бухоро вилояти

Худояров Солижон Азимович - Фарғона вилояти спорт яккакурашига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквондо бўлими ўқитувчиси

Шубин Вячеслав Егорович - сув спорти турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлими тренери, Тошкент шаҳри

“Шуҳрат” медали билан
Базарбаев Полат Жолдасбаевич - Нукус шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг каратэ спорт тури бўйича ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!