Сюрприз! Жавоҳир Синдаров ФИДЕ туркуми жаҳон рейтингида пешқадамга айланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Халқаро шахмат федерацияси томонидан янгиланган FIDE Circuit оралиқ умумий ҳисобида пешқадамликни қўлга киритди.

20 ёшли шахматчи 93,89 рейтинг очкосини тўплаб, серия жадвалида биринчи поғонага кўтарилди. Иккинчи ўринни 75,35 очко билан АҚШ номидан иштирок этаётган Уэсли Со эгаллаган. Учинчи ўринда эса яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 65,64 очко билан жой олган.

FIDE Circuit жорий умумий ҳисобидаги биринчи ўнлик қуйидагича:
1. Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — 93,89
2. Уэсли Со (АҚШ) — 75,35
3. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — 65,64
4. Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) — 64,65
5. Фабиано Каруана (АҚШ) — 54,58
6. Винсент Каймер (Германия) — 49,55
7. Айк Мартиросян (Арманистон) — 36,73
8. Арджун Эригайси (Ҳиндистон) — 36,34
9. Алиреза Фирузджа (Франция) — 35,50
10. Ян Непомнящий (Россия) — 32,48.

FIDE Circuit — бу йил давомида ўтказиладиган энг нуфузли халқаро мусобақалардаги натижалар асосида очколар бериладиган рейтинг тизими. Унинг асосий аҳамияти шундаки, мавсум якунида биринчи ўринни эгаллаган шахматчи тўғридан-тўғри Дунё чемпиони унвони учун курашиш ҳуқуқини берувчи Претендентлар турнирига йўлланма қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!