Тачмурод Агамуродов "Пахтакор"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

“Динамо” – “Пахтакор” ўйинидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Тачмурод Агамуродов учрашув ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- “Пахтакор”ни чемпионлик билан табриклайман. Бу жамоа бугун ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Рақиб кучли эканлигига қарамай, футболчиларимиз учрашувни яхши бошлашди. Биринчи бўлимда ҳисобни очиб, ўйинда ишончли кўриндик, яхши ҳаракат қилдик. Афсуски, бўлимни ғалаба билан якунлаш арафасида, кераксиз хатолар эвазига кетма-кет иккита гол ўтказиб юборишимиз жамоага таъсир қилди.

Иккинчи таймда эса “Пахтакор”нинг маҳорат ва тажриба бобида устунлиги, захираси кучли эканлиги билинди. Биз эса уч нафар асосий таркиб футболчиларимизни майдонга тушира олмадик. Рақиб жамоа сафидаги кўпгина футболчилар терма жамоа аъзоси саналишади. Иккинчи бўлимда уларни тўхтатиб қолиш қийин бўлди.

Мағлубиятга қарамай, “Динамо” курашишда давом этади. Олдинда тўртта тур бор ва биз учун бу баҳсларнинг барчаси сўнгги ўйиндек ўтади. Таслим бўлиш ниятимиз йўқ, имконият бор экан охиригача курашамиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!