Таэквондо бўйича ЖЧда ҳамюртларимизнинг иштироки давом этади
Бугунг Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг иккичи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида терма жамоамизнинг икки вакили медаллар учун кураш олиб боришади.
Эркаклар ўртасида -54 кг вазн тоифасида баҳс олиб борадиган Валентин Хегай дастлабки даврада даниялик Тобиас Хиттель билан рўбаро келади.
Шунингдек, +73 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Светлана Осипова мусобақани испаниялик Белен Моранга қарши баҳс билан бошлайди. Ҳамюртимиз ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, иккинчи босқичда мусобақа мезбонларидан бири, Рио Олимпиадаси совриндори Бьянка Уолкденга қарши жанг қилади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.
Фикрлар