Таэквондо. Иорданиядаги халқаро турнир илк кунида даянга чиққан спортчиларимизнинг барчаси шоҳсупадан жой олди

Иорданиянинг Амман шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида G2 таснифидаги "Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги" мусобақаси старт олди.

Турнирнинг илк кунида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уч нафар аъзоси Жасурбек Жайсунов, Никита Рафалович ҳамда Феруза Содиқова баҳсларда иштирок этди ва қувонарлиси, барча спортчиларимиз кун якунида ғолиблар қаторидан жой олди.

Кумуш:

Жасурбек Жайсунов
Никита Рафалович

Бронза:

Феруза Содиқова.

Эртага турнирнинг сўнгги кунидан ўрин олган беллашувлар ўтказилади. Унда терма жамоамиз аъзолари Шуҳрат Салаев ҳамда Светлана Осипова иштирок этади.

Ўзбекистон таэквондо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!