Таэквондо мамлакатимизда янада ривожланади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10 август куни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонни қабул қилган эди.

Қабулда давлатимиз раҳбари Чо Чунг Вон билан Ўзбекистонда таэквондони, аввало, ёшлар ўртасида оммалаштириш, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакатимизда йирик халқаро турнирларни мунтазам ўтказиш, Бутунжаҳон федерациясининг давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилаётган таэквондо факультети фаолиятини йўлга қўйишда, шунингдек, юртимиз ёшларини спортга кенг жалб қилишга қаратилган бошқа тадбирларда иштирок этиш масалалари муҳокама этилган эди.

Ана шу ҳамкорликни янада ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси рахбари Ботир Парпиев Раҳматович ва Корея Республикаси таэквондони ривожлантириш жамғармаси раиси  жаноб Ким Сонг Тэ билан биргаликда турли турнирлар ташкил этиб, мамлакатимизда замонавий инфратузилмани яратиш ва уни жиҳозлаш лойиҳаларида, шунингдек, миллий терма жамоамизнинг Жанубий Кореяда тайёргарлик кўриш ҳамда машғулот йиғинларини ўтказиш бўйича меморандум имзоланди.

photo_2017-11-15_21-18-15

photo_2017-11-15_21-18-19_1

photo_2017-11-15_20-44-31_1

Шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган таэквондо ҳозирги кунда ёшларимизнинг энг севимли спорт турига айланган. Бугунги кунга келиб мазкур спорт тури билан 20 мингдан зиёд юртдошимиз шуғулланиб келмоқда.

Шунингдек, таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари сўнгги йилларда жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Sports.uz