Таэквондо. "Namangan Open" дунёнинг сара спортчиларини ўзида жамлайди

Дунёнинг сара таэквондочилари яна Наманганда жам бўлади. Жорий йилнинг 24-28 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуаси таэквондо WТ бўйича IV халқаро "Namangan Open" мусобақасига мезбонлик қилади.

Мазкур нуфузли мусобақада ўзбекистонлик таэквондочилардан ташқари Корея Республикаси, Эрон, Покистон, Ироқ, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боради.

Беллашувлар ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар вазн тоифаларида ташкил этилади.

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!