Таэквондо WT. Ўзбекистон илк бор ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди!

Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамюртларимиз учун якунланди. Дунёнинг энг кучли ёш таеквондочилари ўртасида кечган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Совриндорлар билан танишинг:

Олтин медаль:
-45 кг: Дилмурод Маъруфжонов

Бронза медаль:
-48 кг: Беҳруз Салимов

Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақа ўзбек таэквондоси учун тарихий аҳамият касб этди. Боиси, мазкур ёш тоифасидаги дунё биринчиликларида ўзбекистонлик спортчилар ҳали олтин медалга сазовор бўлишмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!