Таэквондо WT. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини 4 та медаль билан якунлади

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Мексикадаги жаҳон чемпионати якунланди. Амир Тўраев (-58 кг) ҳамда Зуҳра Тожиматова (-46 кг) 1/32 финалда мағлубиятга учрашди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Шундай бўлса ҳам, мазкур мусобақа терма жамоамиз учун тарихда қолмоқда. Унда илк бор бир жаҳон чемпионатида спортчиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлишди.

Олтин медаль:
+73 кг: Светлана Осипова

Кумуш медаль:
-63 кг: Нияз Пулатов

Бронза медаль:
-87 кг: Никита Рафалович
-62 кг: Феруза Содиқова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
21/11/2022 20:39
Жамоа хисобида Узбекистон термаси 6-уринни эгаллади. ЖЧ да факат 28тагина давлат медал олди. 6-урин жуда фахрли ва юкори уринлардан.