Таэквондо WT. Терма жамоамиз Париж Гран-присига жўнаб кетди

1-3 сентябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Бугун тонгда мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Европага йўл олди.

G6 таснифидаги мусобақада ҳамюртларимиздан 6 нафар спортчи медаллар ва қимматли рейтинг очколари учун жанг қилади. Павел Хан бошчилигидаги жамоамиз қуйидаги таркибда Францияга жўнаб кетди:

-68 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
+80 кг: Никита Рафалович
-67 кг: Феруза Содиқова
+67 кг: Светлана Осипова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!