Таэквондо WT. Улуғбек Рашитов “Катта дубулға” турнирида олтин медални қўлга киритди

BEPUL PROPAN

Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WТ бўйича “Катта дубулға” мусобақаси финал босқичининг илк куни якунланди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ушбу медалга -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Токио-2020 Олимпидаси чемпиони Улуғбек Рашитов муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз финалда эронлик Дониёл Бозорғишобдан устун келди.

-68 кг:
1-ўрин - Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон)
2-ўрин - Дониёл Бозорғишоб (Эрон)
3-ўрин - Ризо Калгор (Эрон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!