Таэквондочи қизларимиз Хитойдаги турнирни 2 та бронза медали билан ниҳоясига етказди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WТ бўйича “World Taekwondo Womenʼs Open Championships” турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиздан Шаббона Абдувалиева -57 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. 

Шу тариқа, жамоамиз мазкур мусобақани 2 та бронза медали билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, дастлабки кун Ирода Миртожиева (+73 кг) ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган эди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!