Таэквондочиларимиз 2013 йилдан бери илк бор ЖЧда медалсиз қолишди
Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида сўнгги кун баҳслари ўтказилмоқда. Бироз аввал +87 кг вазн тоифасида терма жамоамиз вакили Дмитрий Шокин мексикалик рақибига қарши даянга чиқди.
Муросасиз кечган беллашув ҳамюртимизнинг 7:16 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Шу тариқа терма жамоамиз вакиллари бугун ҳам медалсиз қолишди. Бунгача бугун баҳс олиб борган Максим Рафалович ҳамда Феруза Содиқова ҳам мусобақани эрта тарк этишган эди.
Таъкидлаш жоиз, терма жамоамиз вакиллари сўнгги бор 2013 йили Мексикада ўтган дунё биринчилигида медалсиз қолишган эди.
Фикрлар