Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида 2 та медаль олишди

Айни кунларда Жанубий Кореянинг Мужу шаҳри таэквондо (WTF) бўйича жаҳон чемпионати беллашувларига мезбонлик қилмоқда. Ушбу турнирда иштирок этаёган терма жамоамиз аъзолари шу пайтга келиб, 2 та медални қўлга киритишди. 

Дастлаб қизлар ўртасида -53 кг. вазн тоифасида даянга чиққан Динора Мамадибрагимова мусобақанинг ярим финалигача етиб келиб, турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди. Таъкидлаш жоиз, бу ёш спортчимиз учун катталар  ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қўлга киритган дастлабки медаль бўлди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларда эса Рио Олимпиадасисининг иштирокчиси Никита Рафалович (-74 кг.) кумуш медалга эгалик қилди. Никита мусобақа давомида Озарбайжон, Доминикан Республикаси, Аргентина, Қозоғистон терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, финалда россиялик Максим Храмцовга 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, кичик Рафалович 2 йил аввал Россиянинг Челябинск шаҳри мезбонлик қилган дунё биринчилигида ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган эди. Афсуски, мусобақада иштирок этган Дмитрий Шокин (+87 кг.), Нигора Турсунқулова (-67 кг.) каби терма жамоамиз аъзолари медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Юлдуз Раҳматова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!