Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатини тарихий натижа билан якунлади

CHERY AUTO

Кеча Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича етти кун давом этган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Tecno

Биз учун аҳамиятлиси, дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатидан 1000 нафарга яқин таэквондо усталари иштирок этган мазкур дунё биринчилигида Павел Хан бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, якунда спортчиларимиз томонидан 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритилди.

Олтин:
Нажмиддин Қосимхожиев (-74 кг).

Кумуш:
Светлана Осипова (+73 кг).

Бронза:
Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг).

Бу сафарги Жаҳон чемпионати биз учун ўзига хос натижаларга бой бўлди. Мисол учун, Нажмиддин ЖЧ да олтин медални қўлга киритган иккинчи ўзбекистонлик эркак таэквондочига айланди. Светлана эса учинчи маротаба дунё биринчилиги шоҳсупасига кўтарилди. Ёш спортчимиз Жаҳонгир эса илк маротаба дунё биринчилиги медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!