Таэквондочиларимиз клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини 14 та медаль билан тугатди

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Олтин медаль:
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-67 кг: Озода Собиржонова

Кумуш медаль:
-58 кг: Омонжон Отажонов
+73 кг: Светлана Осипова

Бронза медаль:
-62 кг: Севинч Ҳайитова

Шу тариқа, таэквондочиларимиз мазкур мусобақада 4 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!