Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Таэквондочиларимиз Париж Гран-присида иштирок этади

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Таркибимиз билан танишинг

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при турнири старт олади. 11 октябрга қадар давом этадиган G6 таснифидаги мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:
-58 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-68 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
-80 кг: Жасурбек Жайсунов
+80 кг: Марат Мавлонов
+80 кг: Ёдгорбек Жўрабоев

Аёллар:
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Саидова

Дастурга кўра, бугун спортчиларимиз -58 кг, +80 кг ва +67 кг вазн тоифаларида медаллар учун жанг қилишади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ