Таҳқирлашми бу? Роберто "Барса"да қанча маош олаётгани ҳақида гапирди

Серхи Роберто "Барселона"даги маоши ҳақида гапирди. 

"Ҳозир мен "Барса B"дан асосий таркибга келган футболчи каби маош оляпман. Бироқ бундан фахрланаман. Сабаби, шу ерда ўйнашни истайман. Мен учун масаланинг иқтисодий томони у қадар ҳам муҳим эмас. Энди дам олишни истайман", - деди "кўк-анорранглилар" ҳимоячиси. 

Маълумот учун, Робертонинг каталонияликлар билан амалдаги шартомаси мавсум сўнггида якунига етади. У билан ҳамкорликни давом эттиришни шахсан Хавининг ўзи клубдан сўрамоқда. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!