Таиланд МТЖ мураббийи: "Ўзбекистон фаворитлигини биламиз, бироқ..."
Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичи доирасидаги Таиланд - Мальдив учрашуви ниҳоясига етди. Унда номинал мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "жанговар филлар" бош мураббийи Алешандре Пёлкинг иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Бугунги ўйин режамиз бўйича ўтди, лекин ҳали олдинда учрашувлар бор. Ўзбекистон бу гуруҳда фаворитлигингни биламиз, бироқ биз ҳам ўзимизнинг олдимизга қўйган мақсадимизга етишиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.
Наманганга меҳмондўстлик учун раҳмат айтамиз. Бундан олдинги матбуот анжуманида овқатланиш бўйича фикрларимни нотўғри талқин қилишибди. Ўзбек таомлари Таиланднинг аччиқ таомларидан фарқ қилгани сабабли футболчиларимнинг бу таомларга кўникишларига бироз вақт талаб этилди. Лекин қайд этишим керак, бизни бу ерда ҳамма нарса қониқтирмоқда. Шу сабабли ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман".
Фикрлар