Таиланд мураббийи: Бизнинг гуруҳда Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаворит ҳисобланади

Эртага старт оладиган Осиё кубоги саралашидан олдин Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Aлешандре Пйолкинг иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Эртага бизни саралаш босқичида муҳим учрашув кутиб турибди. 3 очко билан бошлаб олишимиз талаб этилади. Ҳозирги кунда барча жамоалар яхши ўйин кўрсата олади. Шу сабабли ўз ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Лекин, албатта, бу гуруҳда Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаворит ҳисобланади. 2 та турда 6 очкони қўлга киритиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишимиз лозим. Охирги турдаги Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, 4 та футболчимиз U-23 Осиё кубогида иштирок этмоқда. Шу сабабли уларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Шунингдек, бизда жароҳат олганлар ҳам бор. Яна бир футболчимиз трансфер билан боғлиқ вазият туфайли ўйинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Аммо айни пайтдаги футболчиларимда Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун етарлича потенциал мавжуд, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Zokirjonov
07/06/2022 11:50
Tailandga omad unday boʻlsa