Таиланд U-23 бош мураббийи: "Бу олимпиячилар миллий терма жамоанинг келажаги бўлади"
Бугун соат 20:00 Таиланд U-23 ҳамда Вьетнам U-23 терма жамоалари ўртасида беллашув бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан таиландликлар бош мураббийи Ворравут Сримака қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Вьетнам жамоасини жануби-шарқий Осиё ўйинларида зафар қучгани билан табриклайман. Улар бу мусобақада ажойиб иштирок этди.
Аммо бизда таркибимизнинг 70 фоизи жануби-шарқий Осиё ўйинларидаги жамоадан жуда фарқ қилади. Кўрганингиздек, сафга Европадан келган футболчилар билан аралашган маҳаллий йигитлар танлаб олинган.
Бу олимпиячилар миллий терма жамоанинг келажаги бўлади. Ҳозирги энг яхши таркибимиз шу, деб ҳисоблайман", - деди мутахассис.
Фикрлар