Таиланд устози Ўзбекистоннинг кучига юқори баҳо берди
Хабарингиз бор, Осиё кубоги саралашидан ўрин олган Шри-Ланка - Таиланд учрашувида номинал меҳмонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Беллашувдан сўнг ҳар иккала жамоа иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қўйида Таиланд устози Алешандре Пёлькингнинг фикрлари билан танишиб чиқинг.
- Доим ҳимояланаётган жамоага қарши ўйнаш жуда ҳам қийин. Рақибимиз деярли ҳужумга боргани ҳам йўқ. Фақат гол ўтказиб юбормаслик ҳақида ўйлади. Шу сабабли биз ҳам бироз қийналдик.
- Лекин гуруҳда чиқиш вазифасини уддаладик, деб ўйлайман. Чунки 6 очко бизга етарли бўлиши керак. Кейинги учрашув эса Ўзбекистонга қарши катта тест бўлади биз учун.
- Ўзбекистон кучли рақиб ва мен бу жамоага қарши максимал, тўлиқ асосий таркибда ўйнаб, натижага интилишга ҳаракат қиламан. Ўзбекистонда қарши ўйин ҳам биз ҳужумкор услубимиздан воз кечмаймиз.
Фикрлар