Таиландда кураш бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

17-21 июнь кунлари Таиланднинг Паттая шаҳрида кураш бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ҳар 2 йилда бир ўтказиладиган турнирда 20 га яқин мамлакатдан 2 та таркибда 200 нафардан ошиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. 

Осиё-Океания кураш федерациясидан маълум қилишларича, қитъа биринчииги доирасида 18 июнь куни Осиё-Океания кураш Конфедерациясининг навбатдаги Конгресс йиғилиши ҳам бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган. Унда конфедерацияга Лаос, Бангладеш, Қирғизистон каби янги федерациялар аъзоликка қабул қилиниши кутилаётгани айтилмоқда. Конгрессда, шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Қайд этиш лозим, ушбу ёш тоифасидаги Осиё чемпионатига 2017 йилнинг 9-13 август кунлари Эрон Ислом Республикасининг Божнурд шаҳри мезбонлик қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!