Тажрибали футболчи "Арсенал" учун тиббий кўрикдан ўтди

"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо "Арсенал" учун тиббий кўрикдан ўтди ва янги клуби билан 2024 йилга қадар шартнома имзоламоқчи. Ҳамкорлик яна бир мавсумга чўзилиши мумкин. 

Унинг трансфер нархи 12-13 миллион евро атрофида бўлиши кутиляпти. 

Италия терма жамоаси етакчиси жорий мавсум "аристократлар" таркибида 25 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлганди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!