Тампере-2017: Бугун 2 нафар полвонимиз гиламга чиқади
Ads

Финландиянинг Тампере шаҳри бугундан спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Эркин кураш, юнон-рум ва аёллар кураши турлари бўйича ўтказиладиган ушбу мусобақада ҳамюртларимизнинг ҳам иштироки кутилмоқда.

Хусусан, бугун эркин кураш бўйича ўтказиладиган баҳсларда ҳам 2 нафар полвонимиз гиламга чиқади. Дастлаб, 60 килограмм вазн тоифасида Аббос Раҳмонов нимчорак финалда мезбон жамоа вакили Тиму Туомас қаршилигини енгишга ҳаркат қилса, 74 килограмм вазн тоифасида Иса Шапиев канадалик Тай Стюарт Бриджуотерни синовдан ўтказади.

Маълумот ўрнида, баҳслар 6 августга қадар давом этади.