Танаффусда Зидан футболчиларга нима деди?
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан емпионлар лигаси 2 тур "Брюгге"га (2:2) қарши ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин натижаси жуда ёмон кўриниш олди, бироқ йигитлар вазиятни тўғрилай билишди. Биринчи таймдан қониқдим дея олмайман, клуб таймни бундай ёмон ўтказмаган эди. Бизда ютиш учун имконияти бўлган эди, бироқ бир очкога эгалик қилганимиз учун хам хурсандман.

Танаффусда йигитларга бизда вазиятга жавоб бериш учун яна 45 дақиқамиз борлигини айтдим, иккинчи таймда эса жамоа ўйини яхшиланди, улар ютишни кўпроқ хоҳлашди.

Олдинда ўйинлар бор, биз вазиятимизни ўзимиз қийинлаштирдик, бироқ курашишда давом этамиз," - дея айтиб ўтди Зидан.