Таниқли мураббий Марадона бўйича ғалати таклиф айтди

“Марсель” бош мураббийи  Андре Виллаш-Боаш  футбол юлдузи Диего Марадонанинг ўлимидан сўнг, ФИФАга ғалати таклиф билан чиқди.

- Марадонанинг ўлими – оғир зарба бўлди. Менимча, энди ФИФА 10-рақамни дунёдаги барча клубларнинг ҳисобидан чиқариши керак. Биз футбол тарихидаги энг зўр ўйинчига ҳурматимизни шу тариқа изҳор этган бўламиз. Бу дунё футболи учун катта йўқотиш бўлди, - деди Виллаш-Боаш.

Марадона футболчилик даврида Аргентина терма жамоаси ва “Наполи” таркибида 10-рақамда тўп тепган. 2000 йилда “Наполи” Марадонанинг ҳурмати учун 10-рақамни истеъмолдан чиқарган.

Тайсон Марадонани "қўлида кўтарарди"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!