Танишинг! Олий Лига-2016. Мавсум рамзий терма жамоаси

Мана бир неча кун олдин Олий Лига-2016 мавсуми якунланди.

Бу мавсум бир неча йиллик ҳаракатлари “мева” берган “Локомотив” Олий Лиганинг янги чемпионига айланди. Ўтган мавсумлардаги натижасини яхшилаган “Бунёдкор” иккинчи ўринни эгалади. Кучли учликни Қаршининг “Насаф” клуби якунлаб берди.

Чемпионатни “Андижон” тарк этди. “Навбаҳор” эса ўтиш ўйинида Биринчи лигада иккинчи поғонани банд этган “Норин” билан куч синашадиган бўлди.

Эътиборга молик томони шундаки, ўтган йили зўрға чемпионатда қолишни уддалаган “Бухоро” бу мавсум сал қолса ОЧЛ-2017 “плей-офф”ига йўлланма оларди. 

Олий Лиганинг эътиборга молик ҳолатлари ана шулар бўлди. Қолган жамоалар эса деярли ҳар йилги натижаларини такрорлашди.

Энди одатга кўра SPORTS.uz якунланган мавсум рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Унга кўра Олий Лига-2016 мавсум рамзий терма жамоаси қуйидагича кўринишга эга бўлди.

Дарвозабон: Муроджон Зуҳуров “Бунёдкор”.

Ҳимоячилар: Кахи Махарадзе “Локомотив”, Акром Комилов “Бунёдкор”, Шуҳрат Муҳаммадиев “Насаф”, 5.Георги Квесиешвили “Қизилқум”.

Ярим ҳимоячилар: Элдор Шомуродов “Бунёдкор”, Сервер Жепаров “Локомотив”, Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”, Илҳим Юнусов “Қизилқум”.

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов “Локомотив”, Шохруз Норхонов “Обод”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!