Тарихда илк бор футбол ҳакамлиги бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон шериклиги йўлга қўйилади

  • 12 март, 2021, 21:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Қирғиз футбол уюшмаси Ҳакамлик қўмиталари раислари Бобур Ҳайдаров ва Баҳодир Қўчқоров иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Tecno

Унда икки мамлакат футбол ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, футбол орқали халқлар дўстлигини янада мустаҳкамлаш, футбол мутахассислари ва ҳакамлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Қирғиз футбол уюшмаси Ҳакамлик қўмиталари келгусида футбол ҳакамлиги соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Меморандум имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!