Тарихда илк бор VAR тизими мутахассислари учун ўқув курси очилди (видео)
Ads

Мадридда тарихда илк бор видеотакрорлар тизимида (VAR) фаолият юритувчи мутахассислар учун махсус курс очилди.

Айтиш лозимки, ушбу курсларда VAR инструкторлари ўйин давомида учрашувнинг расмий шахслари билан қандай ишлаш бўйича кўникмаларга эга бўлишади.

Бир ҳафта давомида мутахассисларга ЖЧ-2018 даврида VAR қандай ишлагани кўрсатилади. Курс иштирокчилари олинган назарий билимларини шу ернинг ўзида махсус симулятор ёрдамида амалда ҳам қўллаб кўришади.

Ушбу махсус курснинг очилиш маросимида ФИФА ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Пьерлуижи Коллина ҳамда ФИФАнинг ҳакамлик бўйича директори Массимо Бузаккалар иштирок этишди.