Тарихда тўрттинчи бор леверкузенликлар финалга чиқишди

Германия кубоги ярим финалида қуйи лиганинг "Саарбрюкен" клуби "Байер"ни қабул қилиб, йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Леверкузен клуби сўнгги бор 11 йил аввал, 2008/09 йилги мавсумда финалда ўйнаганди ва "Вердер"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

1992/93 йилги мавсумда "Байер" Германия кубогида ғолиб чиққан ва бу чемпионлик клуб тарихидаги ягона бўлиб турибди.

Петер Бос шогирдлари "Бавария" ва "Айнтрахт" қарама-қаршилигининг ғолибига қарши 4 июль куни чемпионлик учун курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!