Тарихий рекорд: “Ливерпуль”да ҳали бунақа зўр устоз бўлмаган!
“Ливерпуль” футболчилари Англия Премьер-лигасининг иккинчи турида Луис Диас ва Муҳаммад Салоҳнинг голлари эвазига “Брентфорд”дан 2:0 ҳисобида устун келди.
Бу ғалаба жамоа бош мураббийи Арне Слот номини тарихга муҳлади.
Opta Sport порталининг маълумот беришича, Арне Слотт Англия Премьер-лигасида тарихида бош мураббий сифатида дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонган биринчи мутахассис бўлди.
Бунгача ҳеч бир мураббий Англия чемпионатини кетма-кет иккита ғалаба билан бошлай олмаган экан.
Аввалроқ, нидерландиялик мутахассис бошқа рекордни қайд этганди. Биринчи турда “Ливерпуль” сафар баҳсида “Ипсвич”ни мағлуб этиб келганидан кейин Арне Слот XXI асрда дебют учрашувида зафар қучган “қизиллар”нинг биринчи мураббийи бўлди.
45 ёшли Арне Слот “Фейеноорд”ни уч йил бошқарганидан кейин бу йил ёзда Юрген Клопп ўрнини эгаллади.
Фикрлар