"Tata Steel Chess 2023": Нодирбекда дуранг, Жавоҳирда мағлубият
Нидерландияда классик шахмат бўйича "Tata Steel Chess 2023" мусобақаси мастерс гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов 8-тур доирасида америкалик Левон Аронянга қарши дона сурди ва дурангга эришди.
Ушбу дурангдан сўнг Нодирбекнинг ҳисобидаги очколари сони 6 тага етди. У ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.
Афсуски, челленжерлар таснифида қора доналарда ҳаракат қилган Жавоҳир Синдоров туркиялик Мустафа Йилмазга имкониятни бой бериб қўйди.
23 январь халқаро турнир дастурига биноан дам олиш куни этиб белгиланган.
Ҳар икки гуруҳдаги 9-тур ўйинлари 24 январь куни бўлиб ўтади. Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймер билан рўбарў келса, Синдоров америкалик Мишра Абхиманю билан куч синашади.
Фикрлар