Тахминимиз ўзини оқлади ёхуд МОҚнинг янги президентли Рустам Шоабдураҳмонов бўлди
Хабарингиз бор, айни дамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Бундан аввалроқ, ташкилотнинг амалдаги президенти Умид Аҳмаджонов истеъфога чиққанини маълум қилгандик.
Йиғилишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов қўмитага янги раҳбар сифатида қиличбозлик федерацияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов номзодини илгари сурди. Йиғилганлар бир овоздан ушбу номзодига овоз беришди ва шу тариқа Рустам Шоабдураҳмонов МОҚнинг янги президенти бўлди.
Фикрлар