Тайрон Вудли яна жанглар ўтказмоқчи!

  • 23 май, 14:05
  • 0
  • MMA

UFC собиқ жангчиси Тайрон Вудли фаолиятини давом эттириш ниятида эканлигини малум қилди.

“Мен ММА қоидаларига кўра яна жанг ўтказишни режалаштиряпман. Мухлислар буни кўришни хоҳлайди. Ростини айтсам, фаолиятимнинг якуний босқичи симуляциядек туюлди. Бутун Апех арена иши... Бу ҳақиқий муваффақиятизлик эди.

Бу жанглар кўргазма жангларига ўхшарди. Ўйлайманки, мухлислар мени яна қафасда кўришга лойиқ. Мен уларга ҳали ҳам ўзим эканлигимни кўрсатмоқчиман. Фаолиятимни чиройли тарзда якунламоқчиман”, - деди ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Тайрон Вудли.

42 ёшли Вудли 2021 йилда UFCни тарк этган. Шундан сўнг у блогер Жейк Пол билан икки марта рингга чиқиб, иккаласида ҳам мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!