Тайсон Фьюри - Александр Усик реванш жангида ким фаворит? Собиқ жаҳон чемпиони жавоб берди

  • 23 октябрь, 2024, 09:30
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Собиқ жаҳон чемпиони Энтони Кролла украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

"Фьюридан нима кутишни ҳеч қачон билмайсиз. У рингга чиққанда ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга ошириши мумкин. Шу боис Тайсон ва Усик жангини интиқлик билан кутяпман. Биринчи тўқнашувдан кейин Александрни фаворит сифатида айтган бўлардим, аммо британиялик боксчи аввалги мағлубият учун қасос олса ҳам ҳайрон қолмайман", - деди Кролла.

Эслатиб ўтамиз, Александр Усик (22-0, 14 КО) ва Тайсон Фьюри (34-1-1, 24 КО) ўртасидаги реванш 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!