Тайсон Фьюри Александр Усикка қарши жанг қилиши учун катта пул сўради

Бокс бўйича WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Александ Усикка қарши эҳтимолий жанги ҳақида фикр билдирди.

"Дунёдаги энг катта тўқнашув учун энг кўп пул тўланиши лозим. Агар менинг Усикка қарши рингга кўтарилишимни исташса, ярим миллиард доллар беришлари керак.

Бундан бўлмаса, мана бу сўрғични олинг! Агар жанг Энтони Жошуага қарши ташкил қилинганида ҳам бошқа гап, мен текинга уришардим",-деди британиялик спортчи.

Маълумот учун, ушбу жангнинг ташкил этилиши анчадан бери тахмин қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!