Тайсон Фьюри: Эркак бўлсанг, бугун шартномани имзола!
Оғир вазнда WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри ҳамюрти Энтони Жошуага зудлик билан жанг учун шартнома имзолаш талаби билан мурожаат қилди.
“Тўп сен томонда. Барча ишлар бажарилди. Агар сен эркак бўлсанг ва сенда ғурур бўлса, бугун ушбу шартномани имзолайсан.
Энди кунлар, ҳафталар ва ойлар йўқ. Шартнома сенинг қўлингга етиб борганига икки ҳафта бўлди, аммо сен ҳали ҳам уни имзоламадинг.
Сен оммага ўзингни ростан ҳам қўрқоқ эканлигинни кўрсатдинг ва шартномани имзоламадинг. Имзо қўясанми, йўқми, менга фарқи йўқ.
Сен мағлуб бўлгансан, мен эса жаҳон чемпиониман. Мен сенга суяк ташлайман, лекин юзингга мушт тушира олишимни ҳам биламан. Мен сенга бу имкониятни беришга тайёрман.
Бугун шартномани имзола, қўрқоқ.
Британиялик мухлислар хоҳлаган нарсаларини олишсин. Ғўнғирлашинг шарт эмас. Мен билан жанг қилишинг керак. Бундан қочиб бўлмайди”, — деди Фьюри.
Фикрлар