Тайсон Фьюри: "ММА – зерикарли спорт, боиси..."
Собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ММА жангларидаги классик кураш унга зерикарли туюлишини айтди ва шу билан бирга, ММАчиларининг профессионал боксга ўтишига сабаб бўлаётган омиллар ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Ростини айтсам, ММА ҳақида деярли ҳеч нарса билмайман. Бу спорт менга фақат жангчилар тик туриб, бир-бирини юзига муштлаётганда қизиқ туюлади. Улар ерга тушиб, кураша бошласа... Буни кўриш менга ёқмайди.
ММАчиларининг боксга ўтишига келсак, агар гап оммага таниш, ном чиқарган спортчилар ҳақида бораётган бўлса, улар истаган спортига ўтиши мумкин, деб ўйлайман. Чунки бундай тўқнашувларда энг муҳими — жангчининг обрўси ва машҳурлиги", — деди британиялик.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри сўнгги бор июль ойи охирида рингга кўтарилиб, 7 раундда Мариуш Вахни техник нокаутга учратган эди.

Фикрлар