Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер сўнгги матбуот анжуманида томоша кўрсатди (видео)
Ads

Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер супер оғир вазн тоифасида WBC камари учун кечадиган жанг олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида шоу уюштирди.

Ўзаро кўз уруштириш дуэлида Фьюри ҳиссиётларга берилиб, Уайлдерни турли сабабларда айблаган. Унинг фикрича, америкалик боксчи биринчи бўлиб жангни рад қилган. Шундан сўнг британиялик боксчи рақибини туртиб юборди.

Яхшиямки, воқеа муштлашувгача етиб бормади. Бу вазиятда Уайлдер кийимини ечиб, мускулларини намойиш қилган.

Матбуот анжуманида сўзлар “уруши” қуйидагича бўлган:

Мен билан урушган барча боксчиларни нокаутга учратганман. У буни кўрди. Нима учун сенинг рейтингдаги ўрнинг бунча паст? – дейди Фьюри Уайлдерга.

Мен бу ерда оғир вазнда чемпион бўлиб ўтирибман. Бу менинг ушбу вазнда сайёрада тенгсиз эканлигимни англатади, – дея жавоб қайтарган Уайлдер.