Тайсон Фьюри ва Жошуа ўртасида кутилаётган икки жанг гонорари қандай тақсимланади?

Супер оғир вазнда WBC чемпиони Тайсон Фьюри (30-0-1 21КО) ва WBA, IBF, WBO, IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа (23-1 21КО) ўзаро 2 та жанг учун келишувга эришди. Бу ҳақда Жошуанинг промоутери Эдди Хирн "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бироқ бу боксчилар ўртасидаги жангдан аввал, ҳар иккиси ҳам бир нечта ҳимоя жангларини ўтказиши керак бўлади. Хусусан, Тайсон Фьюри дастлаб, Деонтай Уайлдерга (42-1-1 41КО) қарши 3-жанг ва даъвогар Диллиан Уайтга (27-1 18 КО) қарши ҳимоя жанги, Жошуа эса, IBF  камари учун даъвогар Кубрат Пулев (28-1 14КО) билан ҳимоя жангида рингга чиқиши керак. Жошуа ва Фьюри тўқнашуви катта эҳтимол билан 2021 йил ёз ойларига режа қилинмоқда.

Улар ўртасидаги икки жанг бўйича гонорар қуйидагича тақсимланади:

1- жангда ҳар иккала боксчи ўзаро тенг 50-50 миқдорда.

2-жангда эса, ғолиб боксчи умумий ажратилган маблағдан 60 фоиз, мағлуб 40 фоиз миқдорда гонорар олишга рози бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!