Тайсон ватанига қайтишга қарор қилди

Украинанинг "Шахтёр" клуби ҳужумчиси Тайсон “кончилар” сафидан кетишга қарор қилди.

32 ёшли бразилиялик футболчи 2021 йилнинг ёзига қадар, яъни клуб билан амалдаги шартномаси якунига етгунча тўп суриб, кейин жамоани эркин агент сифатида тарк этмоқчи.

Тайсон ватанига қайтиб, оиласига янада яқинроқ бўлишни истамоқда. У 2010 йилда тарк этган “Интернасьонал” клубига қайтиб бормоқчи.

Тайсон ўтган давр мобайнида “Шахтёр” сафида жами 281 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 53 та гол ҳамда 78 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!