Тбилиси Гран-присида бугун медаль йўқ
Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при таснифига кирувчи мусобақа давом этмоқда. Айни пайтга келиб, иккин кун дастурида саралашнинг барча беллашувлари якунланди.
Афсуски, ушбу кун баҳсларида вакилларимиз шоҳсупага кўтарила олмайдилар. Ҳикматилло Тўраев -73 килограмм вазн тоифасидаги баҳсда иккинчи даврада мусобақа билан хайрлашган бўлса, -81 килограммда Камолиддин Расулов учинчи даврада курашдан чиқиб кетди. Шундай бўлса-да вакилларимиз Токио Олимпиадаси учун рейтинг очколарини жамғара олишди.
Фикрлар