Тчуамени жамоа бош мураббийи билан муносабатлари ҳақида гапирди

"Реал Мадрид" клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени испаниялик мутахассис Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди.

- Бу мураббий билан ишлаш менга ёқади. У билан муносабатларимиз аъло даражада. Ҳозирги пайтда ҳар бир ўйинга диққат қаратяпман, жамоадошларимга ёрдам бермоқчиман. Яна ривожланишни мақсад қилганман, - деди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо 2024/2025 йилги мавсум якунидан сўнг "қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Ла Лиганинг жорий мавсумида Орельен учта учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!