Тчуамени Манчестерга кетадиган бўляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» Мадрид ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени бу ёзда жамоасини ўзгартириб, «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳануз долзарблигини йўқотгани йўқ.

Инсайдер Бен Жейкобс маълумотларига кўра, мадридликлар клуби раҳбарияти билан 26 ёшли француз футболчиси ўртасида шартномани узайтириш бўйича оғзаки келишув мавжуд. 

Шу билан бирга, Тчуамени учун «Манчестер Юнайтед» варианти ҳам очиқ қолмоқда. Манчестерликлар футболчининг ўзи билан шартлар бўйича келишиб олиши мумкин, аммо асосий савол — «Реал» раҳбарияти Франция терма жамоаси аъзоси учун қандай миқдорда тўлов талаб қилшига боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Орельен Тчуамени Испания чемпионати доирасида «Реал» таркибида 33 та ўйинда майдонга тушиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва саккиз марта сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!