Театр. Санъат. Адолат-Роман Абрамович ҳақида катта мақола (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Катта театрда етти номинация бўйича миллий театр соврини​ учун илгари сурилган “Нуреев” балети ўйналмоқда. Катта театр репертуарида эҳтимол Роман Абрамовичнинг иштироки туфайли пайдо бўлди.

2003-йил июлида Абрамович “Челси” клубини сотиб олди. Бундан бироз вақт муқаддам 2003-йил апрелида Абрамович ва Алексадр Мамут Манчестер стадиони “Олд Траффорд”да Чемпионлар Лигаси ярим финалини томоша қилишди. Унда “қизил иблислар” Мадриднинг “Реал”ини 4-3 ҳисобида мағлуб этганди. Айтишларига кўра, Абрамович ўшанда биринчи бор футбол томоша қилган экан. “Олд Траффорд” трибунасида Абрамовичда катта футбол туйғуси очилади.

2008-йил майида Нью-Йоркдаги Christieʼs аукционида Роман Абрамович Люсьен Фрейддан “ухлаб ётган ишчи”ни 33.6 млн долларга сотиб олади. Бир неча кундан кейин эса Sothebyʼs да Френсис Бекондан “Триптих”ни 86.3 млн долларга сотиб олади. Икки жаҳон рекорди замонавий санъат бозорини “портлатиб юборди”. Ушбу бозорнинг Россиядаги имкониятларига ва рус коллекционерларига бошқача нигоҳ ташлашга мажбур қилди.

Замонавий саньат соҳасида Абрамович оммавий равишда 2007-йил майида Дарья Жукова билан Венецияда Биеннал замонавий санъат павильонида пайдо бўлди. Le Monde ёзишича, Абрамо​вич павильонга шунчаки ташриф буюргани йўқ. Кўргазма куратор Ольга Свиблова ва рус миллиардерининг молиявий кўмаги остида тайёрланган эди. Хар қандай ҳолатда “у шунчаки келади ва энг зўрини олади” дея таърифлаганди 2009-йил қишида Sothebyʼs нинг рус бўлими бошлиғи Джо Виккери Абрамовичнинг замонавий санъатга бўлган услуби ҳақида гапираркан.

Балетда эса Абрамовични илк марта 2012-13-йил қишида Катта театрда Тарихий сахнанинг очилишидан кейин учратишганди. 2013-йил февралидаёқ миллиардер Катта театрнинг васийлик кенгашига кирди ва юлдуз балерина Диана Вишневанинг ҳомийсига айланди. 2013-йил октябрида Вишнева Абрамович кўмагида ўзининг илк фестивали – Context ни очди. 2018-йил октябрида Екатеринбургда Абрамович шаъфелигида “Урал Опера Балет Фест” – саккиз кунлик фестивалб бўлиб ўтди. Ўша ойда Москва ва Санкт-Петербургда Вишневанинг Context фестивали олтинчи марта ташкиллаштирилди. Декабр ойида эса Абрамович Станиславский ва Немирович-Данченко номидаги Мусиқа театрининг васийлик кенгашига кирди. Ўзининг қаҳрамонлари ортидан Абрамович мамлакат бўйлаб томоша залларида балет кўриш ва маъмурий идораларда бўлишга улгурди. Бундай қизиқиш ва саҳийлик қаердан пайдо бўлди?

Футбол. Ҳалол рақобат.

Forbes Life нинг миллиардерга яқин манбасига кўра “Абрамович чеклан​маган имкониятлари билан ҳаётий зерикишларга қарши чемпион” дея таърифлади. Абрамович трендсеттер эмас. У биринчи бўлиб таътиб кўришга шошилмайди. Аммо энг зўрини бошқалардан биринчи бўлиб ажрата олиш қобилиятига эга. Бундай одамларнинг ўзи келишади, уларга маслаҳатчилар керак эмас.

Футбол клуби сотиб олишга қарор қилган Абрамович буни тезда ва совуққонлик билан амалга оширди. Танлов ўша вақтда банкротлиги туфайли сотувга қўйилган “Челси”га тушди. Футбол бизнеси қандай тузилганлигини тушуниб олиши учун унга вақт керак бўлди. Биринчи йили Москванинг кўплаб спорт журналистлари унга турли мавзуларда таҳлилий ахборотлар ёзиб туришди. Аммо тезда Роман Аркадьевич энг яхши футбол менеджерлари даражасида футболчиларни таҳлил қилишни ўрганиб олди. Чапақай футболчини ўнақайдан ажрата бошлади. Энг муҳими у мухлисга айланди, дейди Forbes Life энг яқин манбасининг хабарига таяниб.

“Абрамович – харизмали ва таваккалчи инсон” – дейди “PROспорт” журнали бош муҳаррири Станислав Гридасов у ҳақида ҳикоя қиларкан. “У билан нашриёт бизнесини муҳокама қиларканман, мен ҳар сафар унинг масаланинг деталларигача ўрганишига ҳайрон қоламан. Унга қачондир асқотиши мумкин бўлмаган деталлар ҳам қизиқ. Шу билан бирга журналнинг 10 йиллик фаолиятида у ҳеч қачон журнал рақами, ёки матн ёзиш ёки кимдир ҳақида ёзиш керак деб айтмаган. Фақат бир марта 2009-йилда Чемпионлар Лигасининг ярим финалида ҳакам “Барселона”га қарши ўйинда “Челси”ни “гумдон қилганидан” кейин Абрамович менга қўнғироқ қилиб ҳакамни ҳақоратлади. Вазифа бажарилмади. Аммо бу борада тегишли топшириқ берилмади.”

2004-йилда Sunday Times га кўра, Абрамович бир неча йиллик етакчи Вестминстер герцогини 7.5 млрд фунтлик пули билан энг бой британияликлар рўйхатида биринчи бўлди.

Британияликлар ва француз журналистлари томонидан Сибирлик миллиардер деб аталган Абрамовичнинг кўркам ҳаётини деталларига аҳамият бериш бошланди. Унинг яхтаси Сен-Тропега келгани, пляжларда ҳурлиқолар билан бўлган учрашувлар, 300 млн евролик вилла, немислар томонидан қурилган Eclipse дея аталувчи 170 метрли янги яхтаси, барча барчаси очиб ташланди. Аммо жиддийроқ тарзда Абрамовичнинг “Челси” ВИП ложасидаги курсиси, омарларни танаввул қилиши, шампан виносини сувдай симириши кўпроқ ёритилди. Тор доирада миллиардер ўзининг жаҳлини ҳеч яширмади. “Тушунинглар, мен стадионда омар емайман, ўйиндан олдин асабийлашишим туфайли умуман овқатланмайман” – деди.

Абрамович билан бўлган учрашувларини эсларкан, Станислав Гридасов медиабизнес борасидаги мунозараларига “Демак, унинг атрофида ҳалол рақобат йўқ. Шу туфайли унга “Челси” футбол клуби нимага кераклигини тушундим. Унга ҳалол ютиш муҳим. Европа ва АҚШдаги спорт – ҳакамларни, федерацияларни сотиб олмасдан мураббийнинг иқтидори, жамоанинг кучи ва менеджернинг уқуви ёрдамида ютиш мумкин бўлган ҳалол рақобат муҳити бор.”

Санъат. Кучли эмоциялар

Соф эмоция ва ҳақиқий рақобатга ташналик, севимли аёли Дарья Жукованинг кучли ва йўналтирилган қўли уни замонавий санъат майдонига бошлаб келди. Аукцион заллари, дунёнинг энг йирик ярмаркаларидан бири Art Basel ва АҚШлик таниқли коллекционер Джон Л. Стюартдан қилинган ҳарид Роман Абрамовичнинг диди анча яхши эканлигини кўрсатади.у шунчаки номдор номлар – Фрейд, Бэкон, Джакометти, Кабаковаларни танламайди. “келажакни яратадиган рассомлар” – унчалик таниқли бўлмаганларни ҳам яхшигина қадрлайди. Музей даражасидаги бундай ишлар юқори ликвидликли, омадли инвестиция ҳисобланади. Санъат бозоридаги йирик ўйинчи мақоми уни ўзининг шахсий институти – “Гараж” номли замонавий санъат музейини ташкил қилишга ундади. У замонавий яхудийлар маданияти Маркази жойлашган манзилда рўйхатдан ўтказилди. Кейинроқ машҳур архитектор Рем Колхас томонидан Горкий номидаги маданият боғида бунёд этилган янги “Гараж” ҳақиқатдан замонавий санъат ва маданият марказига айланди. Шунга қарамай у ерда бирор марта Абрамович ва Жуковаларнинг шахсий коллекциясидаги бирорта буюм намойиш этилмади.

Балет. Соф туйғулар.

Абрамовичнинг Катта театрга собиқ театр директори Анатолий Иксанов ташвиқоти ортидан келганлигини эсламаслик адолатдан эмас. У миллиардернинг томошалар залида пайдо бўлиши васийларни жалб қилиш бўйича олиб борилган бир неча йиллик кампаниянинг натижаси эканлигини тилга олади. Иксанов буни 2000-йилда директор лавозимига тайинланганидан бери олиб борди. Абрамовични Катта театрда 2012-13-йилда катта хурсандчилик билан қарши олишди.

Опера театрларининг ҳаёти қуйидагича: балет ҳам, опера ҳам – чиқим талаб қилувчи санъат тури. Монархларнинг кўнгилхушлик марказлари сифатида бунёд этилган опера театрлари 17 асрдан бери ўз кўринишини ўзгартиргани йўқ. Санъаткорлар саҳнада, оркестр пастда, сюзерен саҳнага қарама-қарши жойлаган ложада. Қулайлик учун саҳна акустикани Людовик XIV ўтирган ложага етиб бориши керак. Катта хор, солистлар, раққосалар, оркестр, баҳайбат бинони иситиш ва уни жиҳозлаш, костюм ва декорациялар учун харажатларни ўз ёнидан тўлашни кўтара олмайди. Аслида бу учун ўйлаб топилмаган ҳам. Опера театри – қудратли ҳукмдорнинг атрибути ҳисобланади. Совет даврида опера ва балетнинг катта ҳомийси бўлиб Сталиннинг ўзи бўлган. Постсовет Россиясида эса монарх ролини давлат ва Васийлик кенгаши ўйнамоқда. Яъни якка ҳукмдорнинг ўрнига бир неча пулдорлар ҳаражат қилишмоқда.

Васийлик Кенгашининг Катта театрни қўллаб-қувватлаш фондига ўтказадиган йиллик бадали таҳминан 350 минг евро (24.5 млн рубл атрофида) ни ташкил қилади. Гарчи меценатларнинг улуши анъанавий равишда театр бюджетининг 5 % дан ортмаслиги керак. (2019-йилда давлат театрга 4.7 млрд рубл ажратган.) 2001-йилда Васийлик Кенгашини тузган Иксанов тушунтирганидек мана шу улушдан театр таклиф қилинган юлдузлар ва постановшикларга гонорар тўлайди. Васийлар улушидан эса театр постановка вақтида пайдо бўладиган режаланмаган ҳаражатларни тўлайди. Васийлик Кенгашининг бадали ҳисобига театрда репетиция жараёнини тўхтатмаслик имконияти, тендерга қўйишга кетадиган вақтдан ютишда жуда асқотади.

Театр эса ўз ҳомийларига мутаносиб тарзда қайтаради. Васийлик Кенгашининг аъзоларида тарихан шаклланган имтиёзлар бор. Бу ҳақида рус адабиётининг классиклари бир неча марта ёзишган. Мариинский театрида масалан буюк князларнинг тарихий ложаларида аёлларнинг кийиниш хонасига элтувчи яширин эшиклари бўлган. ХIХ асрдан бери театр саҳнасида унчалик ўзгариш бўлгани йўқ.

Роман Абрамович Катта театрнинг Тарихий саҳнаси қайта реконструкция қилинганидан кейин томошалар залига оқ мармар йўлдан кўтарилиб борганида нима ҳақида ўйлагани маълум эмас. Аммо директор Иксановнинг сўзларига кўра, миллиардер театр жараёни қандай ташкил қилинганига, балериналар ижрони қандай қилиб нозик тарзда бажараётгани билан қизиққан. “Роман Аркадьевич ўша вақтда спортга яқинлиги туфайли балет санъаткорларининг жисмоний ҳолатига эътибор қаратган. У Иксановдан “бундай ритм, темп ва босимни қандай қилиб ушлаб туришганини сўраган. Мен эса унга парда ортига юрайлик дедим.” Биз бир чеккадан кузатишни бошладик: саҳнага балериналар оғзини ҳаво билан тўлдириб югуриб чиқа бошлашди. У бунга ҳайратланиб қараб, “мана буни максимал куч бериш дейиш мумкин” деди.

2013-йил февралида Абрамович Катта театрнинг Васийлик Кенгашига кирди ва балетга қизиқа бошлади. Унинг саҳнадаги севимли балеринаси Диана Вишнева бўлди. 2013-йил кузида миллиардернинг дастаги билан Вигнева Москвада илк Context фестивалини ўтказди.

Вишневанинг лойиҳаси туфайли Москва ва Санкт-Петербургга илк рақамли замонавий хореографлар ва ёш иқтидорли хореографлар жалб қилинди.

Балет. Жаҳон тарихи

Роман Абрамовичга замонавий сюжетли постановкалар ва ёш хореографларнинг тажрибалари қизиқарли.

“Абрамовичнинг балет бўйича маслаҳатчиси борми-йўқми билмадим, аммо у мавсумдаги энг муҳим спектаклларга ташриф буюрмоқда” – дея ҳикоя қилади мусиқа театри соҳасида “Олтин ниқоб” эксперти Forbes Life га берган интервьюсида. Масалан 2017-йил майида Пермдаги Стравинский балет фестивали вақтида Абрамович етиб келди ва спектаклни томоша қилди. Москвага Катта театр Васийлик Кенгашининг йиғилишига учиб кетди. У ердан эса директор Урин ва унинг рафиқаси, Черномурова (махсус лойиҳалар бўлими бошлиғи) билан қайтиб келди ва яна театрга кирди.

2018-йил сентябрь бошида тадбиркорнинг молиявий кўмаги билан Сергей Даниляннинг продюсерлик маркази Ardani Artists Москвага Америкадан “Айседора”ни олиб келди.

“2017-йил ёзида Эйфман труппаси Катта театрнинг тарихий саҳнасида рақс тушди. Унинг сўнгги спектаклларидан бири “Анна Каренина”ни кўргани Роман Абрамович ташриф буюрди” – дея ҳикоя қилади Сергей Данилян. “У балет фонограмма остида бўлаётганидан таажжубга тушди. Борис Яковлевич унга оркестрни тўлашга қурби етмаганини тушунтирди. Ўшанда Абрамович Эйфманга дунёнинг исталган шаҳрини танлашни ва симфоник оркестр ҳамрохлигида исталган балетни кўрсатишни таклиф қилди. Эйфман “Анна Каренина” ва Нью-Йоркни танлади. Менга телефон қилди ва худди ўша пайтда Линкольн марказида бир неча ҳафтадан бери банд қилаётгандим. Санани белгиладик, бюджетни тузиб чиқдик, труппа Америкага учиб кетди. “Анна Каренина”нинг Нью-Йоркдаги гастроли якунида Роман Аркадьевич “менга айнан шу етишмаётганди” деди.”

Ўша пайтда Эйфманнинг “Анна Каренина”сини Америкага уч марта олиб боргандик. Менда жамоатчилик бориши бўйича шубҳалар бор эди. Ахир балетни бундай майдонда бўлмасада Нью-Йоркда кўришганди. Аммо майдоннинг обрўси, жонли оркестр ҳам ўз сўзини айтди. Биз барча тўрт спектаклларга билетларни сотиб бўлдик. Катта муваффақиятга эришдик. Петербургдан дирижер келди. Спектакл арафасида оркестр билан репетиция ўтказди. “Абрамович кўмаги билан Санкт-Петербург филармониясининг Симфоник оркестри ҳамрохлигида Линкольн марказида Борис Эйфманнинг “рус Гамлети” билан театр гастроли ҳақида келишувга эришдик.

2018-йил октябрида мусиқа театрида Андрей Кайдановскийнинг “Пижамали оқшом” балети премьераси ўтказилди. Вена операси балет труппаси солисти, бошловчи хореограф Кайдановскийнинг иши Роман Абрамовичнинг диққат-эътиборига тушди. Узоқ ўйлаб ўтирмасдан унинг Москвадаги мусиқий театридаги постановкаси пулини тўлади. Театрнинг балет кечаси учун барча харажатлари 20 млн рублни ташкил этди.

Ўша йили кузда Абрамович Екатеринбургда “Урал Опера Балет Фест” балет фестивалининг таъсисчиси сифатида қатнашди. Фестивал хореографи ҳотамтой қаҳрамонимизнинг эътиборига тушганлардан яна бири ҳисобланади.

Декабрда Станиславский ва Немирович-Данченко номидаги Мусиқа театрининг юз йиллик юбилейи арафасида театрда Васийлик Кенгаши тузилди ва унга Абрамович ҳам кирди. Васийлик Кенгашидаги бадал йилига 10 млн евродан бошланади.

Балет жараёнига бундай аралашиб кетиш қарор қабул қилишда бир тарафда қолиб кетишни қийинлаштиради. Гарчи Катта театр Forbes Life саволларига жавоб беришдан бош тортди. Бугун айтишимиз мумкинки, Абрамович рус балетининг янги тарихига ўз номини ёздирди. Нафақат хайрия пуллари билан.

2017-йил ёзида Катта театр жаҳон бўйлаб янги балет премьераси – “Нуреев”ни тайёрлади. Бу воқеа нафақат театр учун балки бутун жаҳон балети учун ўзгача аҳамият касб этди. Театр буюртмасига асосан Илья Демуцкий партитурани ёзди, балетмейстер Юрий Посохов хореографияни тузди. Либретто ва режиссура учун Кирилл Серебренников жавоб берди. Премьера 10-июлга белгиланди. Балет афишаларида “Андрей Костиннинг шахсий пуллари эвазига” деган ёзув бор эди. Аммо постановкани шахсан бошқа меценат Роман Абрамович ҳам қўллаб-қувватлади. Абрамовичнинг пулларига театр Нуреевларнинг архив суратларидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олди. Абрамович махсус Москвага спектаклга тайёргарлик авжига чиққан вақтда 7-июлда етиб келди. Жанжалнинг устидан чиқди. Рудольф Нуреевнинг яланғоч портретини кўриб, театр раҳбарияти бундан ғазабини яширмади ва премьерани бекор қилди. Бу ҳақида 8-июль куни эрталаб матбуот хизмати маълум қилди. Уч кундан кейин 10-июлда матбуот брифингида бош директор Владимир Урин балет тайёр эмаслиги, постановшикларга вақт етмагани, спектаклни охиригича етказишмаганини айтди. Эҳтимол уни 2018-йил майида кўрсатиши мумкинлини таъкидлашди. Ўшанда илк марта балет тақдири Абрамовични ташвишлантираётгани ҳақида бонг урилди.

Бу билан театр мавсумни ёпди. Барчаси Катта театр “Нуреев”ни қўрқинчли туш сифатида унутишга ҳаракат қилаётганини кўрсатди. 12-сентябрда янги мавсумда труппа йиғинида маданият вазири Мединский театр муваффақиятларини мақтади. Бундай паллада Урин агарда Тадқиқот қўмитаси 23-августдан уй қамоғига ҳукм қилинган режиссер Серебренниковсиз тайёрланишга рухсат берса “Нуреев” балети устида қайта иш бошланиши мумкинлигини хабар қилди. “Талаб жўнатилди” – деди директор. Санъаткорлар жим қолишди. Абрамовичда эса сабр қолмади. Москвада Васийлик Кенгаши йиғилишида у театрни тарк этишини, ўз улушини олиб ўрнига бошқа бизнесмен-васийларни жалб қилишини айтди. Агарда Катта театр “Нуреев”ни чиқарадиган бўлса бу фикридан қайтишини билдирди. Тақвимда балет учун дарров жой топилди. 22-сентябрда матбуот хизмати “Нуреев” декабр ойида премьераси бўлиши ҳақида маълум қилди.

Тарихий саҳнада 9-декабрда “Нуреев” премьераси бўлиб ўтди. Афишада “Андрей Костин дастаги билан” ёзувга “Абрамович дастаги ва кўмаги билан” деган ёзув ҳам қўшилди. Миллиардер Васийлик Кенгашидаги аъзолигини сақлаб қолди.

Бу ҳикоянинг айтилмаган жойлари, шунингдек балетдаги қизиқишлари ҳақида Абрамович Forbes Life га айтишни маъқул кўрмади. Аммо меценат лойиҳалари – Санкт-Петербургдаги Янги Голландия ороли реконструкцияси, “Гараж” ташкил қилиниши ва музейнинг қўллаб-қувватланиши, яҳудийлар музейи, театрлардаги васийлик, Катта ва Мусиқали театрлар – пайдо бўлди. Тадбиркорнинг матбуот котиби Жон Манн Катта театр ва “Замонавий”нинг хориждаги гастролларига киритилишини қўшиб қўйди. Февралда Абрамович ва Жукова рассомлар учун арт-қароргоҳини очиб берди.

 

P.S Мақолани тайёрлашда Яна Жиляеванинг  Forbes.ru сайтига берган мақоласидан фойдаланилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
06/03/2019 20:57
Спортсузнинг энг яхши маколаларидан бири.