Тебас: "Ла Лига — ўсиш кузатилаётган ягона чемпионат"

CHERY AUTO

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Испания чемпионатининг иқтисодий ўсиши ҳақида фикр билдирди.

Tecno

— Трансляция ҳуқуқлари бўйича телекомпаниялар билан яна беш мавсумга мўлжалланган шартнома узайтирилганидан сўнг 2027–2032 йиллар оралиғида Ла Лиганинг умумий даромади 6,135 миллиард еврoдан ошиб кетади. Бу аввал кутилганидан 9 фоизга кўп. Биз — ўсиш кузатилаётган ягона лига.

Бизда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад пастроқ, одамлар сони ҳам рақибларимизга нисбатан кам. Бу эса аудиовизуал қурилмалар сони ҳам камроқ эканини англатади ва бир хил даражадаги даромадга етишишни қийинлаштиради. Шунга қарамай, трансляция ҳуқуқларидан олинаётган даромад айнан Ла Лигада ўсмоқда, — деди Тебас.

Шунингдек, у айрим чемпионатлардаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди:

— Кўплаб клублар ва футболчилар халқаро даражада рақобатлаша олмаяпти. Нидерландия, Австрия ва Швейцария чемпионатлари тўғри тизимга солинмаган. Бу эса уларнинг трансляция ҳуқуқларини йўқотишига олиб келди. Худди шу ҳолат бизда ҳам юз бериши мумкин, шу сабабли ўрта муддатли стратегиялар зарур. Бу лигалар томошабинлар қизиқишини йўқотяпти, — деди Ла Лига раҳбари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!