Тедеско Ўрунов ҳақида: Уч ҳафта машғулот ўтказмаган футболчини майдонга тушира олмайман

Россия премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Спартак" Москва - "Сочи" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 2-2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Москваликлар бош мураббийи Доменико Тедеско ўйиндан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида журналистнинг янги харид қилинган Кокорин ва Ўруновни нега майдонга туширмагани ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берди:

"Менимча, бу нормал ҳолат. Кокоринда барчангиз гувоҳ бўлганингиздек кичик жароҳат бор. У биз билан энди шуғуллана бошлади. Умид қиламанки, тез орада уни майдонда кўра оламиз.

Ўрунов ҳолати ҳам кундек равшан. 3 ҳафта машғулотсиз қолган футболчини майдонга тушира олмайман. Остон коронавирусни енгиб ўтди ва тикланиши бироз вақт талаб қилади. Жамоавий машғулотларимизда иштирок этмоқда. Унинг тайёрлигини сезсам, албатта майдонга тушади". 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Islom Esanov
10/08/2020 01:16
To`g`ri fikirlabti o`zimizda esa firus bo`lgandan kiyin trenerovkaga vaqt berishi kerak ko`ramiz nima qilar ekan