Тедеско қайси позицияга янги футболчи кераклигини айтиб ўтди

Россия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган "Тамбов" - "Спартак" учрашувида москваликлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "қизил-оқлар" бош мураббийи Доменико Тедеско ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футболчилар доим ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этишга интилишлари зарур. Бизда ҳужумчилар борасида улкан танлов имконияти бор. 

Иккинчи таймни яхши ўтказдик. Понсенинг голи инобатга олинмади, аммо бу якундаги ғалабамизга таъсир ўтказа олмади. Кутепев машғулотларда яхши ишламоқда. 

Трансферлар? Бизга ўнг қанот ҳимоячиси керак. Клубда айни шу зона билан муаммолар бор. 

Кокориннинг дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушиши табиий ҳолат. У яхши учрашувларни ўтказмоқда. Тезлик бўйича у жуда яхши ҳужумчи. Ҳа, бироз яхши формада эмас. Биз бу борада ишлаймиз", - деди Тедеско.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!